Жамшид Зокиров оламдан ўтди

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Жамшид Зокиров 7 апрель куни вафот этди. 64 ёшни қарши олган Жамшид Зокиров ўз ролларини маҳорат билан ижро этиб, кўпчиликнинг қалбидан жой олган эди.

кун.ўз сайтининг ёзишича, актёр сўнгги йилларда саратон хасталиги билан оғриётган эди. Ушбу хасталикка қарши бир қатор давлатларда даволаниш курсларини амалга оширган. Аммо барибир касаллик устун келиб, актёрни орамиздан олиб кетди.

Севимли актёр «Темир хотин», «Келинлар қўзғолони», «Шайтанат» сингари фильмларни, шунингдек, «Эргинамнинг орзуси» сингари кўплаб спектаклларни ўз турмуш ўртоғи Гавҳар Зокирова билан маромига етказиб ўйнаган.

«Ватандош» газетаси севимли актёрнинг оиласига ўз ҳамдардлигини билдиради.