Одноклассники.ру сайтининг асосий интернет саҳифаси ўзбек тилида ишга туширилади

 Одноклассники.ру сайтининг мобиль версияси энди ўзбек тилида ҳам ишлай бошлади.
Mail.Ru Group вакили Александр Изрядновнинг маълум қилишича, мазкур сайтдан ҳар ой 2 миллион ўзбекистонлик фойдаланади, уларнинг 77 фоизи сайтга айнан телефон орқали киради.  2011 йил давомида юртимизда «Одноклассники» ижтимоий тармоғининг мухлислари сони уч баравар кўпайди. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар асосан хабар жўнатиш, расм юклаш ва расмларга баҳо бериш, изоҳ ёзиш функцияларидан фойдаланишади. 200 минг фойдаланувчи эса онлайн ўйинларнинг фаол ишқибози. Одноклассники.ру вакилига кўра, жорий йилнинг июн ойидан бошлаб тармоқнинг асосий Интернет саҳифаси ўзбек тилида ишга туширилади. Дунё бўйича Одноклассники.рунинг мобиль версиясидан 8 миллион киши фойдаланади, уларнинг 20 фоизи ўзбекистонликдир.  «Одноклассники» Mail.ru Groupнинг лойиҳаси бўлиб, унда 110 миллиондан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.