Болалар учун палов акцияси

1-июнь — Халқаро болалар куни муносабати билан Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Хон балиқ” балиқчилик хўжалигида ёш ошпазларнинг хайрия “Паловнома” акция танловини ўтказди. Хайрия танлови Чирчиқ шаҳридаги 14-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ташкиллаштирилди.

Ошпазлар жамоалари нафақат палов тайёрлашди, балки ҳар бир жамоа Болалар кунига бағишланган мавзу дастурхонини безатди. Таом тайёрлаш Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун кизиқарли уйинлар, мусобақа ва кўнгилочар мусиқий тадбирлар ўтказилди.

Ғолибларга тадбир ташкилотчилари ва ҳомийларнинг махсус совғалари тақдим этилди.

 

Gazeta.uz ахборотидан ва PressPhoto.uz суратларидан фойдаланилди.