Ўзбекистоннинг қадимий фотосуратлари энди мобил қурилмаларда

    iOS мобил операцион тизими учун илова-дастурлар тарқатиладиган “App Store” интернет-дўконида хусусий коллекциялардан ташкил топган Ўзбекистоннинг ноёб оқ-қора фотосуратлари йиғилган бепул фотоальбом пайдо бўлди.

    Ушбу илова-дастурни “Афиша Mедиа” компанияси ишлаб чиққан бўлиб, у “iPhone”, “iPod” ва “iPad” қурилмалари учун мўлжалланган. Фотоальбомда Ўзбекистоннинг 1900 йилдан 1991 йилгача бўлган 100 та ноёб оқ-қора фотосуратлари мавжуд. Mобил дастурни “App Store” электрон дўконидан бепул кўчириб олишингиз мумкин.

    Фотоалбомдаги расмлар хусусий коллекциялардан йиғилган бўлиб, ҳар бир расмнинг остида қисқача таърифи ҳамда муаллифи ва йили кўрсатилган. Барча фотосуратлар қайта таъмирланган ҳамда ранглари тўғриланган. Фотосуратларда Ўзбекистоннинг қадимий архитектура қурилишлари, кўчалар ва майдонлар, одамлар ҳаётидан лавҳалар, тарихий воқеалар тасвирланган.

    Mазкур мобил дастур “Pixuz Black & White” деб номланиб, унда Х.Деванов, М.Пенсон, В.Сироткин, И.Душкин, Э.Хлубна, В.Харитонов, И.Панов, П.Кильдюшев, Ф.Федоров ва бошқа фотографларнинг фотосуратлари жамланган.

    Илова-дастурнинг тили: рус, инглиз

    Ҳажми: 81,9 MБ

    Талаблар: iPhone 3GS, iPhone 4, iPhone 4S, iPod touch (3-авлоди), iPod touch (4-авлоди) ва iPad.

    Операцион тизим: iOS 5.0 ва ундан юқори