“Sony” қандай “ўлди” (4-қисм)

Акио Mорита даврида бурчакда янги маҳсулотларнинг ишланмалари турарди, индустриал замон тактикаси эса харажатларни қисқартириш учун қўлланилган. Компанияга кейинроқ келган раҳбарлар бошқача руҳда тарбияланган: улар индустриал стратегияни амалга ошириш учун келишган. Уларнинг калласида янги маҳсулотлар ва янги бозорлар тушунчаси иккинчи ўринда турган. Улар шунга амин бўлишганки, агарда “Sony”нинг ялпи кўрсаткичлари етарлича даражада катта бўлса ва харажатларни қисқартиришга қурби етса, эртами-кечми рақобатда улар ютиб чиқади. Аммо, бу ерда инновацияга ўрин йўқ бўлган.

“Sony”нинг янги раҳбари Казуо Хираи

2005 йилга келиб “Sony” ушбу стратегиясининг энг чўққисига чиқди, ҳатто компания бошига япон бўлмаган одам келди. Жаноб Говард Стрингер “Sony”нинг Америкадаги филиалини бошқариб юрган пайтидаёқ катта обрўга сазовор бўлган эди. У индустриал стратегиянинг битта ҳарфигача амал қилар эди, ҳатто компания ходимлари сонини 30 мингдан 9 минггача қисқартирди (деярли уч баробар). Стрингер учун “Sony”ни ривожлантиришда инновациялар, технологиялар, янги маҳсулот ва бозорларнинг ўрни бўлмаган.

Индустриал стратегиянинг Стрингер ўзлаштирган версиясида харажатларни тинмай камайтириш устувор бўлган. Агарда Mорита даврида мажлисларнинг 85 фоизи инновациялар ва технологиялар ҳақида бўлган бўлса, Стрингер эса “Sony”нинг бизнесига “замонавий” ёндашувни олиб кирди. “Sony” раҳбарияти 1960 йиллардаги MBA рецепти билан мос тушарди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун маҳсулот ассортименти чекланган, маҳсулотни оммавий ишлаб чиқариш учун технологик янгиликларни ривожлантириш учун харажатлардан қочилган, ассортиментни янгилаш камайтирилган, маҳсулотнинг хизмат кўрсатиш вақтини кўпайтиришга эътибор қаратилган, ускуналарнинг амортизация муддати узайтирилган, ҳар доим харажатларни қисқартириш йўли изланган.

Айнан шунинг учун ҳам Стрингер компанияга раҳбарлик қилган пайтда “Sony” бирорта янги муваффақиятли маҳсулот ярата олмади. Унинг бошқаруви остида ишчи ўринлари анча қисқариб кетди. Ҳатто, у Японияда тарихдан қўлланилиб келинаётган умрбод бандлик сиёсатига ҳам қарши чиққан.

“Sony”нинг янги раҳбари Казуо Хираи ҳам давом этаётган зарарларга жавоб қайтариши ҳақида таъкидлаган. У ҳам яна ишдан бўшатишларнинг янги сериясини бошлаб бериши шубҳасиздир. Бу сафар 10 000 ишчи ўрни, бутун компания персоналининг 6 фоизини қисқартиришга “бел боғланган”. Янги бош директор Хираи ҳам бевосита Стрингер раҳбарлиги остида “тарбия кўргани” боис, у ҳам индустриал стратегиядан воз кечмоқчи эмас.

(давоми бор…)

1. “Sony” қандай “ўлди” (1-қисм)

2. “Sony” қандай “ўлди” (2-қисм)

3. “Sony” қандай “ўлди” (3-қисм)