АҚШда таълим учун ёрдам пуллари ҳажми ошиб бормоқда

Коллежда ўқиш учун ёрдам пулини олишга талаб ошишни бошлаган 2006-2007 ўқув йилидан бери Америкада бакалавр ва магистрант талабаларга кўрсатилган федерал ёрдам ҳажми бугунга келиб 59 фоизга ошиб кетди. Бу ҳақда АҚШ Таълим вазирлиги ва FinAid.org сайти маълум қилган. Баъзи коллежларда бу кўрсаткич сўнгги уч йил ичида 30 фоизга ошди.

Ота-оналар томонидан федерал ҳукуматга ўз фарзандларининг коллежда таълим олиши учун молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши айниқса жаҳон молиявий инқирозидан сўнг авж олиб кетди. Бунга сабаб сифатида уларнинг кўпчилигининг ишсиз қолганлиги ёки маошларининг камайиб кетганлигини олишимиз мумкин.

Ҳозирда Америкада бир йиллик коллеж таълими ўртача 39 000 долларга тушади. Бу кўрсаткич 2010-2011 ўқув йилига қараганда 4,4 фоизга кўп демакдир.

Таълим учун кўрсатилган молиявий ёрдам:

  • 227 млрд. $: бакалавр ва магистрантларга 2010-2011 ўқув йилида кўрсатилган жами ёрдам
  • 98 млрд. $: 2000-2011 ўқув йилида кўрсатилган молиявий ёрдам
  • 11 450$: битта бакалаврга 2010-2011 ўқув йилида кўрсатилган ўртача ёрдам
  • 6 980$: битта бакалаврга 2000-2011 йилларда кўрсатилган ўртача ёрдам