Бу йилги ёз АҚШдаги сўнгги ярим асрнинг энг қуруқ мавсуми деб эътироф этилмоқда.

Бу йилги ёз АҚШдаги сўнгги ярим асрнинг энг қуруқ мавсуми деб эътироф этилмоқда.

Мамлакат ҳудудининг 55 фоиз қисми қурғоқчилик ҳукм сурмоқда. Қурғоқчиликни кузатиш жамияти эса бу кўрсаткични 61 фоиздан ортиқ деб маълум қилди. Мамлакатда деҳқончилик ҳам катта зарар кўрмоқда. Жумладан, маккажўхори ҳосилининг 38 фоизи зарар кўрган. Ҳукумат минга яқин округни фалокат ҳудуди деб эълон қилди.

АҚШда охирги бор 1930 ва 1956 йилда шундай қурғоқчилик юз берганди. Ушбу мамлакатдаги қурғоқчилик дунё бўйича мева ва сабзавотларнинг нархи кўтарилиб кетишига сабаб бўлиши тахмин қилинмоқда.  АҚШда йилига 96,4 миллион гектор майдонга маккажўхори экилади. Қишлоқ жойларида кўпчилик мол ва қўйларини сотмоқда.

Манба: darakchi.uz