Даврон Азизов: “Ҳар 10 дақиқада 1000 та абонент Ucell мижозига айланмоқда…”

Ucell савдо белгиси остида мобил алоқа хизматини кўрсатаётган COSCOM хорижий корхонаси аввал хабар бериб ўтганимиздек 17 июлдан бошлаб кучайтирилган иш тартибида фаолият олиб бормоқда. Компаниянинг республикадаги мавжуд шахсий офислари 24:00 га қадар хизмат кўрсатади.

Компаниядан маълум қилишларича, корпоратив мижозлари учун 21:00 гача хизмат кўрсатилади.Дилерлик салонлари ва офислар эса 24:00 ва ундан кейин ҳам ишлашда давом этади.  – Абонентларга қулайлик яратиш мақсадида ва Ucell тармоғига уланмоқчи бўлганларнинг сони кескин ортиши муносабати билан, шахсий офисларимиз энг сўнгги мижоз тарк этмагунича 24:00 гача ишлайди. Биз нафақат ўз абонентларимиз, балки бутун Ўзбекистон аҳолисининг алоқада қолиши ва ўз яқинлари билан боғлана олиши учун барча чораларни кўрамиз, – дейди компаниянинг корпоратив алоқалар департаменти раҳбари Даврон Азизов.  Абонентларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ucell” компанияси 3 ойдан бери алоқада бўлмаган SIM-карталарни қайта тиклаш мумкинлигини эълон қилади.  Абонентларимиз охирги 3 ойда ишлатилмаган SIM-карта ҳисобига пул ташлаб, ундан бемалол яна фойдаланишлари мумкин, дейди Даврон Азизов.

Абонентлар сонининг кескин ошиб боришига тайёргарлик кўраётган Ucell интернет-тармоқларини оширишга ҳам эътибор қаратмоқда.  – Компаниямиз телекоммуникация тармоғи кўп сонли абонентларга хизмат кўрсатишга қодир. Лекин билан алоқанинг янада сифатли бўлишини таъминлаш учун барча чораларни кўришда давом этамиз – дейди Даврон Азизов. Азизовнинг маълум қилишича, айни пайтда ҳар 10 дақиқада 1000та абонент Ucell мижозига айланмоқда.
Манба: darakchi.uz