Хориждаги ўзбеклар ҳаётидан қисса. Собир Сайҳон: “САМАРҚАНДИЁН” ҳикояси. III қисм.


Алишер Навоий номли кутубхона қошидаги “Ижодкорлар клуби” томонидан ўтказилган тадбир. Маҳмуд Йўлдошев ва Собир Сайҳон. Тошкент, 2010 йил.

 Хазора афғон билан учрашув

Юрак бағрим қон булиб, жонимга туйиб кетсам ҳам, интиқом олиш умиди билан хақлик эканимизни исботлаш учун чидаб ёппа-ёлғиз таваккал қилиб юрибман. Баходиржоннинг кўзи хамон итда эди. “Ҳа у хам бор айтмоқчи” деди Нурмухаммад, болалардай севиниб “камситманг уни, орамиздаги сухбатни тўлиғича сезади  новақт бўлиб қолди, уйга қайта қолайлик” – деди Баходиржон. “ Йўқ, рахмат” – деди Нурмухаммад. Эрта бир гаплашиб шахар марказиги борамиз, бир танишим бор. Ўзи ҳазора савдогар.

Даға ҳокимга мавзуни очади ажаб эмас Худо ўнгидан келтирса-ю шу ҳафтадаёқ ишга бошлаб йўлимиз очилиб кетса. Дарахт-парахт иши-ку баҳорга қолади-ю  ариқ режаларини баҳам кўриб чиқсак. Баҳодиржон сўзга бошлаб, кўчатларни баҳорга келмоқчи бўлганлар воситаси билан Самарқанд-у Фарғонадан олиб келиш мумкин,-деди. Сувчи туркман ва карвончи дағалар пул учун қилмаган ишлари йўқ.

“Маслаҳатингиз тўғри, жуда маьқул ва мантиқий”- деди Нурмухаммад. Яна бир нарса демоқчи эди-ю, Баходиржон ҳайрлашиб, отига хатлаб, “чух” лади. Бироз кейин Нурмухаммад ҳам вафодор итини эргаштириб йулга тушди.

 Худди қарорлашгандай  вайрона бўлиб ётган тарихий, деворлари чинни билан безалган обида* ёнидаги арча дарахти тагидаги гиламфурушлик растасидаги савдогар авгонлар турк асарларини йўқ қилиш учун атайлаб бузиб ташлашган. Хазоранинг дўконига салом бериб кириб боришди. Етмиш беш ёшлардаги пакана, юмиқ кўзли, бурни пучуқ, қорачадан келган одам, ваалайкум” дея ўрнидан секин туриб, қарши олди ва Нурмухаммадни қучоқлаб, йиғлаб юборди. Кейин Баходиржонга қўл бериб илтифот билан тўрида қават-қават қатланиб турган гиламлар устига ўтиришларини таклиф килди. Баходиржонни ловуллаб қип-қизил ёниб турган машхур туркман гилам қалинчалар қизиқтирганди. Чунки Самарқанддаги уйларида яна шу гиламлардан ва Ҳоразм гиламлари билан безанган ҳоналари эсига тушган эди. Суҳбат шу сўзлар билан бошланиб, мавзу ва мақсад баён қилингач, хазоранинг ақлу хуши ўтган кунларга кучгандай булди. Баходиржонни қучиб, табриклаб, хурсандчилик изҳор қилди. Ва чуқур оҳ тортиб осмонга қараб “Эй Худойим, ҳар нарсага кодиру товонасан” дея шукур қилди. Ва Нурмуҳаммадга қараб кичик кўзларини пилдиратди. Нурмуҳаммал довдираб қолганди, ўзини тўплаб “айтмоқчи бу киши Раъно опамнинг эрларига амакивачча, исмлари Алидод” деди. Баҳодиржон бағоят хурсанд. Миннатдорчилик изҳор қилгач, “Номим Баҳодир” деди икки қўли кўксида. Нурмуҳаммад кампир Раъно опа ўлими ҳақида Баҳодиржондан эшитганини сўзлагач, кўз ёши қилинди. Қуръон тиловат қилишиб “фотиҳа” тортишди. Алидод асосини қўлига олиб, дўққиллатганча йўлга тушиб “кеттик” деди. «Растада эскисин» дея ёйилиб қўйилган гиламларни босиб, кўчаи эшон томон жўнашди.

Порахўр даға ҳоким билан танишув…

Мозори шарифнинг нисбатан дарахтзор томони чамани ҳузурда ҳукумат идорахонасига боришганида ҳар хил одам, аёл, эркак навбат кутиб ўтиришарди. Қоровул Алидодни кўргач, ҳурмат билдирди. Бир-икки оғиз сўзлашиб, ичкари кириб чиқди-ю, учаласига имо билан “мархамат” деди. Муомалага қараганда даға ҳоким билан Алидод орасида алоҳида самимият борга ўхшарди. Даға ҳоким узун сочли, кўзи дарғазаб томчиб турган барваста киши. Алидодни кўргач, носвойини “тфу” дея деворга туфуриб, кир тишини кўрсатиб, қўзғалди. Хазора савдогарни қучиб, узундан-узун ҳолу аҳвол сўраб, иршайди. Ҳаракатларига қараганда, дўстликдан зиёда, манфаат занжири билан кўпроқ бир-бирларига уланган кўринарди. Чунки агар бир даға маълум бир хазорага шунчалик аҳамият берса ва ё ўшандай кўринса, албатта тагида бир балоси бор бўларди. Баҳодиржон Нурмуҳаммадга тиржайиб калла ликиллатиб қўяқолди ва ишорат билан кир кўрпачани кўрсатди. Кейин югурдагига “бировлар безовта қилмасин” дея тўнғиллади. Алидод гапини чўзмай мавзу ва мақсадни баён қилиб, зиёрат сабабини тушунтирди. Даға ҳоким масхара қилгандай Баҳодиржонга “кучинг етадими” дегандай қўлини мушт қилиб тиржайди. Сўз охирини кутиб турган Баҳодиржон ҳам қўлини мушт қилиб ноқулай кўринишда атайлаб ҳавога қолдириб, ўйнашиб туриб, дари форсий тилида фасих адо билан пул учун шубҳангиз бўлмасин, хотиржам бўлинг. Тайёрланган омонат жойдан олиб Алидод билан олиб келамиз.

Шояд бу иш амалга ошиб қолгудай бўлса, жаноб соҳибларини алоҳида хурсанд қиламан, деди ҳокимга қўрс қараб. “Бўпти, қўлингни тушир” деди даға ҳоким, фарқига бориб. Аммо пора хаёли унинг учун алоҳида бир севинч қайноғи эди. Баҳодиржон сўзга бошлаб: “Агар рухсат берсангиз, илтимос ва шартларим бор”. Даға ҳоким дўқ билан “Шарт” деди бақириб. Кейин Алидодга дағалаб “Нима экан шарти?” дея калла ликиллатди. Биринчидан, – деди Баҳодиржон, – ҳужжат расмий қадастродан, иккинчидан – маҳалла номига ярашган “Самарқандиён” дея исм қўйилади. Учинчидан – Хажданахардан оғзи камида уч қарч кенглигида қувурдан ёзу қиш сув олишга ва оқизишга расман тилхат берилади. Албатта пул ва маблағ қаршилигида. Тўртинчидан – боғ парваришланиб, майдонга чиққунча бож олинмайди. Бешинчидан – жар томондаги қўшнилар суқма йўллардан ўтишмайди. Олтинчидан – бегоналар ҳайвони чегарамизга кирмайди. Ундан бошқа ҳайвонларимизни ўтлатиш учун ўтлоқ кўрсатилади. Еттинчидан – биз бино қиладирган иморатимизнинг меъморий усулларига тўсқинчилик қилинмайди. Даға ҳокимининг жони халқумига келди. Мих ботгандай ирғиб тушди. Учаласига бир-бир разм ташлаб туриб дарий тилда “Ҳокимлик курсини ҳам берайми?” деди Баҳодиржонга олайиб. Баҳодиржон кулиб “Рахмат, бу мақом ўзингизга ярашган, муборак бўлсин” дея киноя қилди, қўрқмасдан. Чунки даға паштун ҳоким пора сўзини ўз ғуруридан устун тутажагини пайқаб қолганди. Шартлар орасида сиёсий сўзлар бор. Сан ўзинг келгинди муҳожир бўлсанг-у, ўзингни қаерда хаёл қиляпсан, хаддингни бил,- деди. Ман, – деди Баҳодиржон, – келгинди эмас, маҳожирман. Сиз ватан эгаларига меҳмонман, – деди ҳокимни қитиқлаб, аччиқ тирзиқни кераги йўқ. Агар шартларим алоҳида бир қоғозга ёзилиб расмийлар томонидан совуқ печать билан мухрланиб, маҳалла оқсоқоллари қабул қилгудай бўлса, пулингиз тайёр дўстим. Паштун ҳоким тахтидан тушгандай ўйланиброқ қолди, лекин бирдан ўзига келиб “Биз нажиб афғон халқига ва давлатимизга ишонмайсанми?”. “Советларга ишониб дарбадар бўлдик, ибрат бўлди. Кўр асосини бир бор йўқотади. Мен тижорий, қонуний ва замонавий усул ва қоидаларига мувофиқ сўз олиб бормоқдаман. Ёлғизгина инсонпарвар виждони покларга ишонаман. Одамзот хом сут эмган, мани тўғри фахмлаб, ҳақни қабул қилинг. Хўш, хушёр йигит” – деди ҳоким. Чегара ичидаги фаолиятларинг нима деган бўлади. Аскархона учун иморат қурмоқчимисан? Кулди Баҳодиржон. Вайрона бўлиб ётган бу жойларни обод қилиш осон дейсизми? Қамоқхона тарзида бино қилинган иморатлар меъморий тарзимизга уйғун тушмайди. Унинг учун инсон у хонадонлар учун ҳаводор, замонавий меъморий қоидаларига уйғун. Шаҳар усулида иморат қуриб бу муқаддас тупроқ парчасига хизмат қилмоқчиман. Аскархона қурмоқчи бўлсак, сизга учраб юрармидик. У ишлар турган жойларнинг қонунларига ҳурмат қилган биз маҳожирларга ярашмайди. “Тўғри” деди ҳоким бирозгина юмшаб. Ноаҳл, ақли ноқис, беватан кишилар учун аскарнинг нима кераги бор ўзи? Хусусан сизларга, деб гапини чўзди. Мана афғон тупроқларида ўзингизни афғон билиб, ўйнаб кулиб юраверинг. Раҳмат, деди Баҳодиржон дудоғини тишлаб беватан, ноаҳл сўзларидан ичи оловдай ёниб. Ҳали бир ҳоким шунчалик бефарқ бўлса нариги жоҳил ватандошлари нималар деб таъна қилмайди, – дея Нурмуҳаммадга назар ташлади. Хўш, – деди ҳоким, – фараз қилки, шартларингни қабул қилдим. Бу жойларнинг баҳосини биласанми? Ҳеч ўйлаб кўрдингми, – дея масхара қилгандай тиржайди. Баҳодиржон ўзи билан овора, миясини беватан сўзи чулғаб олган. Аммо афсуски ҳокимнинг сўзлари тўғри. Бу йўлда жаду-жахат билан курашмоқ учун уйғоқ онги расо керак эди-ку, албатта, кўзи олдига Самарқанджоннинг тарихий обидалари-ю, қудратли Темур бобонинг осмонда учиб бораётган руҳини кўргандай Нурмуҳаммадга назар ташлади. Хоким жавоб кутарди, аммо маслаҳат кутяпти дегандай ўйлади шекилли “ораларингизда келишиб олинглар” деди. Кейин пулинг йўқ экан, нимага саргардон қиляпсан? Эшикда одамлар навбат кутиб турибди ахир. Нурмухаммаджон Баҳодиржонни туртди. Аммо Алидод пул бор сохиб, ман кафил, деди. Ҳокимни қўлини маҳкам ушлаб, уқалаб, ишорат бергандай. Баҳодиржон сесканиб – нархи қанча? – деди савдогар адоси билан. Арзонроқ олмоқ учун худди олишдан воз кечмоқчи бўлгандай ҳокимни қўрқитиб, жонсизгина суюнчи пулидан ташқари 120 Бухоро олтини, деди ҳоким кеккайиб қўлини белига қўйиб. Боғни тоққа айлантирган ношуд ватандошим 220 олтин берса ҳам бермайман. Чунки ман сиз ўзбекларни яхши кўраман чунки ишчан ва ишбилармонсизлар. Яна яхши томони ҳар замон қўйдай юмшоқсизлар. Биз, деди Баҳодиржон, – тоғни боғ қилишдан ғурурланамиз. Бу тупроқлар бизларга муқаддас. Оз кунда ўзингиз ҳам ҳақ бериб қоларсиз! Обод бўлгудай бўлса инсон, ҳайвон ва паррандалар фойдаланади. Гўримизга олиб кетмаймиз-ку! Унинг учун 60 олтин ер пули 20 олтин сизга суюнчи пули. Шартларимни бажо қилиш ваъдаси  билан қўлингизни беринг хоким сохиб, -деди дўқ билан.

“Бас шунчалик юзсизлигинг” дея хайқирди хоким. Аммо Алидод усталик билан иккаласини қўлини ушлаб даллол адосида 20 олтин сизга, 80 Бухоро олтини ер эвазига, ҳаммаси 100 олтин, деди. Даға ҳоким ўзига тегишли 20 олтинни ўйлаб “бор барака топ” қўл силкиди. Ўрнидан туриб, таъзим бажо қилгандай.

Туркистон усталарининг маҳорати

Порахўр ҳоким билан келишиб шартларини қабул қилдирди. Баҳодиржон режанинг биринчи босамоғи ютуқли бўлиб, Нурмухаммад ва Алидоднинг ўғли Сахийдод биргалигида «бисмилло» билан иш бошлашди. Беш хонали ички ҳовли ва икки хонали ташқари меҳмонхонани таъмирлашга уннаб кетишди. Ҳовли нисбатан баландроқ мавқеда Ҳажданахар томон яъни Дедоди шахар йўли Мозори шарифнинг жанубий ғарбида жойлашган бўлиб, айни муддао эди. Зотан қадимдан кавланган қудуқ жойи тупроққа тўлиб, ётган эди. Ишлар самарқандча усулда ўзига хос режаланган ва Туркистон усталарининг маҳорати исботланган. Қисқа муддатда деворлар билан бирга ҳовли иши ҳар томонлама оқ бўр билан бўялиб кўзга кўриниб қолган эди. Кириш дарвозаси тут тахтасидан барпо қилиниб, уст ва ости ой юлдуз шаклида темир парчинлар билан безалиб бутун ҳайбати билан ҳашаматли қад кўтарди. Усталар ерлик ўзбеклар, мардикорлари эса бу ҳунарсиз батамом ғирт дағалардан, чунки ишсизлик хат сафада ва келгинди дағаларнинг кўнглини олиш учун ҳам ғайрат кўрсатишган эди. Дарвозага тушган туркман, тожик, ҳазора кўз қарашича бу бақувват дарвоза анча-мунча кучга бардош бериб, чидаши аниқ кўриниб турган бир ҳақиқат, гўё  калъа дарвозасидек баҳайбат эди. Дарвоза пешонасига араб ҳарфлари билан катта қилиб: «САМАРҚАНДИЁН» дея ёзилди. Баҳодиржон бола чақаси билан ҳовлига Нурмуҳаммад ва Сахийдод билан хатми қуръондан кейин бир жума куни кўчиб ўрнашиб олишди. Икки қўй сўйиб, хайру саховат учун ҳоким ва маъмурлари Ҳажданахар теварак маҳаллаларда бўлиб, юзга яқин меҳмон даъват қилинди. Шунда ҳоким мамнуният изҳор қилиб, хусусан янгитдан тозаланган қудуқ сувидан ичгач, азму-ироданинг нималарга қодир эканлигини пайқашлари учун ўз ирқига нафрат аралаш кўз ташлагандай бўлди. Хатто сўз орасида ҳовлининг ўзи жуда катта маблағга арзишини ҳам эслатиб ўтди. Тўғри, бу бинолар оз пул билан майдонга чиқмайди-ку. Кўз нури, қалб кўри ва уста қўлларининг меҳнат натижаси уйнинг бархаволиги-ю, покизалигига хайратланиб, ҳозиргача, ота бобоси ҳам шундай интизомли уйда ўтирмаганлигини эътироф қилиб “офарин” дегандай кўзлари чарақларди. Мана орадан саккиз йилча замон сувдай оқиб, шамолдай ўтиб кетди. Шу муддат ичида 2000 қадамча ерига камида 3 қарич кенгликда қувур кўмилиб Ҳажданахардан сув олиб келинган. Сув сероб пайтлар баландликка кавланган бўйи эллик, эни  ўттиз қадам, чуқурлиги 3 газ ҳовузга сув тўлдириб, қуроқ мавсумлар ер суғориларди. Ундан ташқари балиқ иши режаланганди. Даланинг тўрт бурчагида камида25 метрчуқурликда қудуқ кавланиб, чархпалак билан ширин сув чиқариларди. Ҳовуз яқинига йўнғунча беда, сабзавот, узоқ нами бўлмаган семиз ерларга қовун, хандалак, тарвуз, бодринг, турп каби ўсимликлар ва инсон молу паррандалар эҳтиёжи учун буғдой, арпа, мош дегандай зарурий озиқ моддалари экилганди. Анвойи мевалар, хусусан ёнғоқ, ўрик, бодом, ток, анжир, анор ниҳоллари вояга етиб, даромадга қўшимча деҳқончилик ўз ҳаражатини таъминлаб, кун сайин жаннат мисоли шаҳар халқига гузаргоҳ бўлиб шов-шув кўтарилган эди. Баҳодиржон ва ҳамкорлари хурсанд. Атроф, маҳалла мева – чевага тўйиб, самарқандли туркистонликларнинг тобора эътибори ортиб донги авжига чиқди. Қисқа муддат ичида Баҳодиржон ўзига топширилган миллий ишлар маркази бўлиб қолган. Шаҳардаги дўкондан вазифаларни бажариб Ҳиндистону Оврупо билан алоқа боғлаб, инглизлар диққатини ўзига қаратган.

Совет жосусларига қарши кураш

Охирги тўрт йил ичида оз бўлса-да бир неча бор енгил қурол ватандаги ва Самарқандда муқим антисоветларга юборган эди. Бу ишларда миллий туйғулари кучли Мозори шариф атрофида муқим қизил оёқ қабиласига қарашли мужоҳид туркманлар воситасида иш кўрар, асл ватанга фойдали бўлишарди. Аммо афсуски охирги кунларда юборилган катта миқдордаги қурол мусулмон ва дўст билинган бир даға ва қўмондон келиб қолган кегинди араб карвончи томонидан хабар берилиб қўлга тушиб мусодара қилинган. Ана шу зоийот сабабли ватандаги ерости миллий қутулиш ташкилоти катта зарба еб, заиф қолган. 10 йил олдин миллий ташкилотдан маблағ олиб келган ташкилотчиларидан бири Ҳамдам  Тешабой марказ Кобил шахрида туролмай, ҳинд сари кетишган. Ёлғиз Рашид номли донороқ ватанпарвар киши Мозори шарифга келиб, ўрнашиб қолган эди. Шахсий пулига Чуғдак маҳалласидан карбало даштидай жуда кенг ер,  сотиб олиб, оз кунда обод қилиб шуҳрат қозонган. Афсуски шахсий ютуқлар авжга чиқаркан советларга тўсиқ бўлиб турган афсонавий қаҳрамон йигитлар ушланиб, Жиззах ва Самарқанддан бутунлай ажраб қолишган эди. Ҳатто советлар билан иноқ бўлган афғон давлати ва ҳукумат одамлари ўз жосуслари воситасида Баҳодиржонни ҳам узоқдан кузатиб, миллий фаолиятлар бутунлай тўхтаб қолган. Зотан ташкилот маблағлари тугаб ҳатто Рашид ва Баҳодиржонни шахсий пуллари харажатларни кўтаролмай қолган. Иккала ватанпарвар пок виждонли йигит деҳқончилик даромадга қараб режа тузишарди. Йиллар бир-бировини қувлаб Туркистондаги совет зулумларига чидай олмаган бир кўп миллий мижоҳит, диний қоидаларга биноан атрофга, хусуан бу яқинда ўрмалаб жон  сақлаш учун йўлга чиқишган. Фақат афсуски ҳар 100 кишидан камида 90 киши чегара соқчиларининг шафқатсизларча муомаласига дуч келиб, қутулолмагани учун “кечим учун” сақлаган озгина бойликлари, ҳатто аёл ва қизлари ҳақоратга учраб ўзлари қуш учмас, карвон кечмас узоқ жойларга бадарға қилинган жуда оз киши тасодифан қутулиб Антхўй Оқча ва Мозори шарифида жон сақлашар ва совет жосусларига дуч келмаслиги учун зор – саргардон юришарди. Ана шу йилларда Худо Рашиднинг ишини ўнгидан келтириб, катта боғида дош қозонлар қайнатиб, хусусан қиш ойларида ош ва ҳалим пишириб, мухожир юртдошлари ва маҳалладошларига ёрдамчи бўлар, Баҳодиржон ҳам бақадри ҳол ҳисса қўшарди. Мозори шариф шаҳрида малайсифат, сочи узун икки гадо бўларди. Биттасини орқасидан 40-50 ит эргашиб юрар. Топган пулини гўё шу маҳлуқларга едириб оқ юрак, ҳайвонсеварлигини исботламоқчи бўларди. Яна биттаси қиш, ёз сиртида халта ичида 20-30 килограммқум-тош таширди. Ўзини телбаликка солиб туркистонликларга яқинлик кўрсатар, муҳожирларни доим кузатиб юрарди. Кейин ушланибди, аслида улар муҳожирларни ерлик халққа қора қилиб кўрсатиш учун тинч қўймай, дарбадар қилиб, советларни ҳақли чиқариш йўлида вазифодор совет жосуслари эканлиги сири фош булган. Буларни равзанинг шимолий дарвозасидаги чап бурчакда музқаймоқ сотган машҳур самарқандлик киши ва бозорларда шарбат сотиб, самарқандлик Ширин уста яхши танишар ва излашарди. Рашид Ҳиндистонга қуруқ мева, гилам, қора кўл тери сотиб, жуда катта бой  бўлиб қолган бўлса-да доим ватан ҳасратида инсонларга яхшилик қилиб, хайр худойи билан ўз сахийлиги билан исботлаганини муаллиф ҳам кўрган.

Самарқандик саҳий инсон Рашидбойнинг ўлдирилиши…

Иккинчи дунё уруши пайтларида бор йўғини батамом сармоя мол ғарамлаб Ҳиндистон йўли билан Овропага юборган давлат юборилган матоларни қаршилиги бўлган маблағ кайтмагач, Кобилга бориб, иш тутиб Мозор шаҳридаги мол-мулк ва жаннат мисоли боғларни яқинларига омонат қўйган. Марказ Кобилда мавзу ва вазиятни давлат идорачиси подишоҳ Зоҳиршонинг амакиси Ҳошимхонга уқтирмоқчи бўлган. У аризага қулоқ солиш ўрнига дағал муомала қилиб (билиб иш қилсанг эди ватанпуруш, каллахом қачондан буён одам бўлиб қолдинг) каби оғир ҳақорат билан қаршилаган. Йилларча таниш бўлиб, зиёфатларда бирга юрган ватан эгаси бир давлат одамини бир виждони пок муҳожирга қилган ҳақоратомуз сўзларга чидай олмай, хуноб бўлган самарқанлик Рашид бой ҳам сўзини аямаган. Чунки йиллар йили шу ўлка иқтисодиётига ҳисса қўшганлиги расман маълум эди. Виждони пок, қонунларга содиқ киши ҳақини бериб, таниш ўрнига ҳануз сўраб текширмай, бу шаклда бачкана муомала қилиши ватансизлик қийинчилигини яна бир бор яққол кўрсатиб, Рашидбой бағрига ханжар ботиргандай эди. Рашид шу холат рухия ичида давлат гарантияси ичида сотилган матолар пулини ундира олмагач, тижори муомалаларда мушкилотга дуч келиб қийналган. Агарчандики, қолган мол-мулк бутун қарзларини қоплаб, яна ўз кечими учун етарли пул қолиши барча афғон халқига маълум. Ўшандай бўлса-да маълум рақиб  афғон кишилар режа ва план билан уни сиқувга олиб, бор йўғини қўлга киритишмоқчи эди.

Рашид бой деган лақаб билан шуҳрат қозонган бу самаркандлик юртдош, сахий киши Кобилда Кофуруший номли маҳалладаги тўрт қаватли ўз уйида тоза ҳаво олмоқчи бўлиб, томга чиқкан. Икки уч кун олдин қаердан тарқалгани маълум эмас. Маҳалладаги қўшнилар орасида «бой ўлибди» деган шов-шув тарқалган эди. Бой ўзи билан ўзи овора. Тўсатдан қўшни томида икки даға аскар бой томига хатлаб ўтиб, бехабар турган ва келганларни пайқамай қолган Рашидни итариб юборишди. Шунинг билан муҳожират ҳаётида афсонавий шуҳрат қозонган виждони пок самарқандлик Рашид бой марҳум бўлиб, билганлар орасида ҳикояси тарих бўлиб, мол-мулки виждонсиз рақиб ва сиёсийлар қўлига ўтиб, бола-чақаси ҳар томон тарқалиб кетди…

 

Янги даға ҳоким билан танишув

Афғонларнинг сиёсий онги ўсиброқ қолган. Ўшанда Туркистон тупроғининг давоми бўлган муқаддас ерларни абадий афғонлаштириш учун режалар тузилди. Ана шу сабабли золими даға ҳоким бўшаб, уни ерига янада ирқчироқ Гулзай исмли ғирт афғон тайинланди. Баҳодиржоннинг рафиқаси Мастура отинча кунлик (кундалик) ёзиб юрар эди. Эсдаликларни бир варақ қоғозга, кейин дафтарга кўчириб, қаердан келганлиги ва Самарқанджонни эслаб туриш унга одат бўлиб қолган, узоқдаги мактабларга боролмаган болаларни укитади.. Хусусан даға тилига ошно бўлмаган (халқни афғонлаштириш учун дарслар пашту тили яъни дағача бўлган муаллиф ҳам шу тилда олти йил ўқиган) муҳожир қизчаларга диний таълим ёнида Навоийни, Машраб ҳикмати каби муҳим мумтоз китобларни ўқитиб, қўлидан келганича фойдали бўлишга ва она тилини унутмай юришлари учун ундаб кўмаклашарди. Урф-одат, расму равожлар тўғрисида қаттиқ туриб тарбияларди. Хусусан миллий кийимга эътибор берарди. Ўн ёшларга бориб қолган қизчаси Машкурага ўрнак бўлмоқ учун сайъ ва кўшиш қилар, жувонлигининг сўнгги дамларини яшар, чиройига-чирой қўшилиб, ҳатто аёллар диққатига сазовор бўларди.

Янги ҳоким Гулзай от устида Мазори шариф шаҳар, маҳалла ва қишлоқларни текшириб, топширилган махсус хизматларини зиёдаси билан бажаришга уринарди. Бир кун Чуғдакнинг сермаҳалласига йўналиб, ўз афғонларининг ҳол аҳволини сўраб, кўнгил олмоқчи бўларди. Ўз даға паштунлари унга алоҳида эътибор бериб кутиб олишса ҳам ерлик турк забон халқ унча қизиқмасди, ҳаттоки кўринмасликка ундашарди. Икки отлиқ қоровул билганлигида азамат ва виқор билан чинор остида тўхтаб икки томони мевазор покиза кўчага разм ташлаб, хайронлик билан томоша қиларди. Атрофда кимсалар йўқ, аммо боғнинг хашаматли дарвозаси қошига Рашид Самарқандий ёзувини кўриб, лабини тишлаб бир пас қотиб қолди. Эртаси куни сой томон кетар экан, дағалар кўчасидан фарқи яққол кўриниб турган обод мевазор боғни кўриб, ҳайрати тобора ортиб, қандай қилиб ўз миллатдошлари бундай боғни парвариш қилганликларига ақли етмай турганда, ховли атрофидаги оппоқ девор ва ўртасида панжара дарвозага «Самарқандиён» деган ёзувга кўзи илашиб, ақли – эси хонасидан учиб, жинни бўлиб қолгудай бўлди. Ёнидагиларига сир бой бермай, тўғрича Ҳажданахар маҳалласидаги сув боши миробга бориб дам олмоқчи бўлди. Шу пайт дағалардан покизароқ кийинган киши хокимни таниб, пешвоз чиқиб қўлини ўпмоқчи бўлди, аммо авзойи тўзиган бадбуриш даға ҳоким Гулзай уни камситиб, қамчиси билан итариброқ, ҳазар қилгандай саломига жавобан калла лиқиллатиб, дағаллашиб қисқагина сўрашиб қўяқолди. Бироздан кейин одамлар тўпланишиб, хокимни, мироб яъни маҳалла раисини уйга етаклашди. Ҳовлида беш-олти макиён қий-чувлаб, гўнг титиб, дон қидирар эди. Тиррақи бузоқ гўнгига булғанган пахмоқ кучук бачча чўзилиб, эгаси мисоли дангасаларча ётар, ҳовли вайрона, эшиги қийшиқ эди. Жулдирвақа, қора кўйлакли, дудоқлари кўкимтир ҳол тўла бурун ва қулоғига темир тунука зираклар осилган бужмак аёл яланг оёқ югуриб чиқди-ю «даға»лаб бақирди. Ҳокимга эргашган покизароқ кийинган киши жавоб қайтаргач, аёл югуриб хонага кириб, зим ўтмай мағор қорамтир оқ иштонли, сочи узун бир эркак кўйлаги қўлида ховлиқиб чиқди ва «даға»лаб бир нарсалар деди. Ҳоким бақрайиб қарар, уй эгаси айвондаги баландликда қора кигиз устига таклиф қилди. Ҳоким Гулзай ночор отдан тушиб, отаси ўлгандай чўккалаб ўтирди. Эргашганлар ҳамон оёқда уй эгаси хумга сопол коса ботириб пиёлага Дўғ (айрон) қуйиб ҳокимга узатди. Аммо у пиёлани қўл терси билан итариб, боши билан ташаккур маъносида бош ирғади. Қолганлар навбати билан дўғ хўплашди. Назокат кўрсатгандай, шунда ҳоким Гулзай уй эгасига савол ташлаб, Чўғдак маҳалласидаги боғ ҳақида маълумот олмоқчи бўлди. Суҳбат икки соатча чўзилиб, ҳикоя бошланиб кетди. Чуғдакдаги боғ Рашид самарқандий номли машҳур бойники экан. Ҳар томонлама мақтаб замонавий меъморий усулда бино қилинган иморат ва ҳовуз хусусида сўзлаб, барчаси санъат асари эканлигини бир-бир баён қилишиб, меваларнинг шуҳрати ва эгасининг сахийлиги ва халқ назаридаги эътиборидан бахс олиб борди, дастурхони қишу ёз очиқ, ҳалими машҳур,  фақир ва йўқсиллар  отаси, кибрсиз бир зот эканлигини қайталаб сўзлади. Самарқанддиён маҳалласидаги боғининг эгаси Баҳодир сизни меҳмон қилмоқчи бўлиб, ниятланган ҳоким Гулзай титраб, авзойи бошқачалашиб, бежо кўз ўйнатиб, ўзига таъзим кўрсатган мискин, бедаво дағаларга кўз ташлаб, ҳазар қилгандай тумтайганича отга миниб жўнади. Эртаси тездагина хабар Баҳодиржонга етиб борганда, зотан у киши туш кўрганди. Бировларга айтмоқчи, қора булут келиши дарагини тахмин қилгандай олдини олиш учун назир бериб, ис чиқаришни ўйлаб банда бўлса-да тадбир кўриб Худога сиғинмоқчи бўларди. Ҳозирчалик ерлик халққа ҳурматан уларни тўйғазиб юришни эп кўриб, маҳалла раисига мурожаат қилиб, келаси жумадан кейин ҳоким маъмур – мелисе ва тўрт томони қуршаб олган даға маҳалладошларни меҳмонга чақирди.

Жума куни Баҳодиржон, укаси Нодиржон, Нурмухаммад ва савдогар Алидод жумани мозор равзасида адо қилишиб, имом биргалигида боғда меҳмонларни кутиб олиш учун етиб келишди. 36 кишига яқин меҳмон бирин – кетин кела бошлашиб ,зиёфат ва гурунг авжга чиқди. Даға ҳоким Гулзай жумага ҳам бормай, олдинроқ, барвақт Ҳажданахарликлар билан қандайдир суҳбат ўтказиб, халқ, хусусан дағаларни фиғону арз-додига қулоқ бериб, асаби таранглашган. Зотан дағалар ислом динини иймон эмас, балки ота-онадан қолган бир одат дея билишар, аҳамият ҳам беришмасди. Ҳовузнинг тўрт тарафи супа билан ўралган, тўрт бурчагида ҳовуз. 7-8 ёшдаги эндигина кўкрагини кўтариб, кўм-кўк қад ростлаб, турк анъанавий нишонасини ўз сояси билан исботлаган ва сув ичида ажойиб манзара акс эттирган чинор дарахтлари бор. Янги тикилган атлас кўрпачалар, оқ ястиқлар тартиби, дағаларни гаранглатиб қўйган эди. Чунки ҳеч бир даға ҳанузгача бўйра ва кигиздан бошқа полос устида ўлтурмаган. Узун, кенг иштонлари кўрпача вазифасини зиёдаси билан кўрарди.

Чилобчин ва қумғонда сув ва каштали сочиқлар тутилиб, боғ маҳсулоти бўлган турли мевалар тандир нон билан безанган дастурхонга даъват қилинди. Меҳмонлар ўлтиргач, қайтадан салом ва хуш келдингиз маъносида қўл қовуштириб ҳурмат онгида бош ирғиб ҳурмат кўрсатилди. Шунинг билан суҳбат бошлаб боши оёғи йўқ сўзлар билан зиёфатда туркистонлик, хусусан Самарқандга хос таомлар ва машҳур палов, манти тамадди қилинди. Кўргусиз ерликлар қошиқ ўрнида бармоқ ишлатишса-да ошни қандай ейишни билолмай, уй эгаларини ошамларига қараб, тақлид қилишарди.

2 соат деганда овқатланиш пайти тугаб, қўллар ювилиб ҳоким дастурхон дуоси ўрнига бармоғи билан тиш ковлаб, ўрнидан туриб, қўпол ифода билан  ташаккур маъносида назокат кўрсатиб, ташқари дарвозада турган от ёнида  тияниб туриб, дарвоза пешонасидаги Самарқандиён ёзувини кўрсатиб, Баҳодиржонга  тикилиб, бу ёзув ўчирилиб, урнига «Деҳ афғонон» (Афғонлар қишлоғи) ёзилсин деди-ю тўсатдан отини чуҳлаб жўнади.

Ортда қолган меҳмонлар ҳам севинч изҳор қилишиб, «Деҳ афғонон, Деҳ афғонон» дея қайта-қайта сўзни баланд овозда ҳайқириб, чиқиб кетишидан 10 дақиқа олдин кўришган ҳурматни пучга чиқариб, орқага қарамай кўздан йўқолишди. Аммо маҳалла раиси ҳижолатнамо ерга қараб, маъюс хайрлашиб Ҳажданаҳор томон жўнади. Чунки у ғилжоий афғон, асли турк эканлигини унутолмай, кун кечирган оз кишилардан эди. Баҳодиржон кўрган тушини йўйиб уйдагиларга разм ташлади. Чурқ йўқ ўксиганликлари юзларидан намоён…

Давоми бор.