“МТС Ўзбекистон” келтирган молиявий зарарнинг умумий миқдори 700 млрд. сўмдан ошиб кетди

«Ўздунробита» («МТС» ОАЖнинг шўба корхонаси) мансабдор шахсларининг жиноий ишлари орқали етказилган моддий зарарнинг умумий миқдори 26 июлҳолатига кўра 700 млрд. сўмдан ошиб кетди. Бу ҳақда Республикаси Бош прокуратураси маълум қилади.

Ўтган ҳафтада Бош прокуратура «МТС Ўзбекистон» мансабдор шахслари ва бошқа шахслар томонидан етказилган молиявий зарарни 500 млрд. сўмдан зиёдроқ деб баҳолаганди. Ҳозирда Бош прокуротура томонидан “Ўздунробита” ХК МЧЖ нинг мансабдор шахслари ва бошқа шахслар устидан тергов жараёни давом эттирилмоқда.

Прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, тергов жараёнида қўлга киритилган материаллар шундан далолат берадики, “Ўздунробита” ХК МЧЖ нинг бошқарув звеносида оилавий-қариндошчилик асосидаги  ушбу гуруҳ аъзолари солиқ юкларини пасайтиришга қаратилган бир нечта схемалар ишлаб чиқиш, келтирилган ускуна ва маҳсулотларнинг нарҳини ошириб кўрсатиш, валюталарни яшириш ва яширин даромадларни ноқонуний йўл билан нақдга айлантириш, лицензиясиз фаолият юритиш билан шуғулланган.

Юқорида зикр этилган жиноий ҳаракатлар амалга оширилган қатор хуфя тизимлар аниқланди, йирик миқдордаги пул маблағларининг гўёки кўрсатилган хизмат ва бажарилган ишлар учун асоссиз равишда “биркунлик” фирмаларнинг ҳисоб рақамига ўтказилгани ҳақида фактлар аниқланди.

Манба: Ўзбекистон Прокуратураси матбуот маркази.