Жаҳон футболи. Бугун Лондон-2012 олимпиадасини ҳам Равшан Эрматов очиб беради

Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов Лондон-2012 олимпиадаси футбол турнирининг дастлабки турдаги марказий ўйинларидан бирига бош ҳакам этиб тайинланди.  

Бугун, 26- июль куни Тошкент вақти билан тунги 12-00да старт оладиган Буюк Британия ва Сенегал терма жамоалари иштирокидаги ўйин Равшан Эрматовга ишониб топширилди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради. Ўйин «Манчестер Юнайтед» футбол клубига қарашли машҳур «Олд-Траффорд» стадионида бўлиб ўтади. Қайд этиш керак, 2010 йилги Жаҳон чемпионатининг очилиш беллашуви ҳам айнан Равшан Эрматовга ишониб топширилганди.

Манба: www.the-uff.com