Ўзбекистонда барпо этилган янги тизим табиий офатларни башорат қилиш имконига эга

Ўзбекистон метеорологлари табиий катаклизмларни аниқ ва тезкор равишда башорат қилиш ҳамда кузатиб бора олиш имконига эга бўлди. Республикада йўлдошли мониторинг тизими ишга тушди, дея хабар беради “Мир” ХТРК мухбири Евгений Орлов. “УниСкан-24” станцияси космосдан олинган суратларни қабул қилади ва улар устида ишлайди. Аммо энг асосийси, йўлдошли технологиялар ёрдамида тоғлардаги қор захираларининг ҳолатига сифат жиҳатдан баҳолаш имкони бўлади.  “Тоғларимизга чиқиш қийин, станциялар жуда кам, шу боис ушбу мажмуа бизга Марказий Осиё тоғларидаги қор қопламининг ҳолатини тезкор баҳолаш имконини беради. Кейинчалик биз бу маълумотлардан гидрологик прогнозлар учун фойдаланамиз”, – дейди Ўзгидрометнинг метеорологик ахборот тизимлари бўлими бошлиғи Александр Соловейчик.

Унинг сўзларига кўра, энди келаси йили сувларнинг кам ёки кўп бўлишини прогноз қилиш мумкин, бу мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги учун жуда зарур. Космик суратга олиш жараёнида қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳар бир метр квадрат ернинг мониторингини олиб бориши, захираларни тежаши ва кўпроқ даромад олишга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, космосдан олинадиган суратлар қутқарувчилар ва ўт ўчирувчиларга ўрмон ва дашт ёнғинларидан хабардор бўлиш ҳамда чанг бўронларини ўз вақтида қайд этишда ёрдам беради.

Манба: www.uz.ca-news.org