АҚШ мустақиллигининг 236 йиллиги муносабати билан элчи Жорж Кролнинг нутқи

АҚШнинг Ўзбекистондаги елчихонасида АҚШ мустақиллигининг 236 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистон давлат ва жамоат арбоблари иштирок етган. Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор елчиси Жорж Крол нутқ сўзлаган. Қуйида ушбу нутқни келтирамиз.
***
Ҳурматли Сенат Раиси Собиров!
Азиз меҳмонлар ва ҳамкасблар!

Америка мустақиллигининг икки юз ўттиз олти йиллигини нишонлашда иштирок этишингиз менга катта шараф ва мамнуният бағишлайди.

Мен бундан бир йил аввал Ўзбекистонга элчи сифатида эндигина келгандим.

Жамоатчилик олдида сўзлаган биринчи нутқимда Америка мустақиллигини ҳамда Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма йиллигини биргаликда нишонлаш ўз аксини топганди.

Бу йил эса биз нафақат Америка мустақиллигининг икки юз ўттиз олти йиллигини, балки икки мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг йигирма йиллигини ҳам байрам қилмоқдамиз.

Ўтган йигирма йил ичида, биз кўпгина соҳаларда, жумладан, таэлим, савдо-сотиқ ва инвестиция, маданият ва халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шунингдек, терроризм, гиёҳванд моддалар олиб ўтиш ва минтақавий хавфсизлик каби умумий муаммоларга ечим топиш бўйича алоқаларимиз ўсиб, чуқурлашиб борганига гувоҳ бўлдик.

АҚШ давлат котиби Клинтон хоним Ўзбекистонга икки бор ташриф буюрди, қолаверса, раҳбариятларимиз ўртасидаги олий даражадаги ташрифлар ва алоқалар мунтазам давом этиб келмоқда.

Апрель ойида Ўзбекистон парламентининг нуфузли делегацияси Америка Қўшма Штатларида бўлиб қайтди.

Бир неча кундан сўнг эса, Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг катта делегацияси Тошкентга ташриф буюради.

Қўшма Штатларга бораётган ва ўқиётган ўзбекистонлик фуқароларнинг сони тобора ортиб бормоқда, улар халқларимиз ўртасида ўзаро танишув ва бир-бибирини тушунишни ривожлантирмоқда.

Американинг Ўзбекистон билан кенгроқ иқтисодий ҳамкорлик белгиси сифатида ўтган йили Тошкентда “Женерал Моторс” заводининг очилишига барчамиз гувоҳ бўлдик.

Кўплаб Америка компаниялари янги бизнес имкониятларини кўзлаб Америка — Ўзбекистон Савдо палатасига аъзо бўлишди.

Ўтган ойда эса, энг янги Boeing Dreamliner учоғи Тошкент аэропортига келиб қўнди ва Америка Қўшма Штатлари ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва ҳатто дунё бўйлаб парвозларнинг кенгайишида катта имконият очилганини намойиш этди.

Қисқа қилиб айтганда, биз келажагимиз учун биргаликда сармоя ётқизишни тобора мустаҳкамлаб борган ҳолда ўзаро ишонч ва жавобгарлик ҳиссини барпо этмоқдамиз.

Америка ва бутун дунёда, Мустақиллигимиз Кунида, америкаликлар, мустақилликка олиб келган дастлабки узоқ давом этган кураш тўғрисида мулоҳаза юритишади.

Шунинг баробарида, биз ўз мустақиллигимизни сақлаб қолиш, эркинликларимизни, конституциямизни ҳамда барча америкаликларнинг ва барча халқларнинг қўрқинч нималигини билмай, эмин-эркин яшашдай ажралмас ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида америкаликларнинг авлодлари икки юз ўттиз олти йил давомида берган қурбонликларни ҳам ёдга оламиз.

Ўзбекистон ҳам ўтган йигирма йил ичида ўз мустақиллигини мустаҳкамлаш учун катта ишларни амалга оширди.

Америка Мустақиллик Декларациясида таъкидланган барча фуқаролар учун ҳаёт, озодлик, бахт-саодатга эришиш тамойилини таъминлаш йўлида Ўзбекистон ҳам биз, америкаликлар дуч келган ва ҳалигача йўлиқаётган муаммоларга рўбарў келди ва келмоқда.

Бундай саъй-ҳаракатларда Ўзбекистон асло ёлғиз эмасдир.

Бундай саъй-ҳаракатларда Америка асло ёлғиз эмасдир.

Биргаликда, еъзозли ҳамкорлар сифатида бир-биримиздан ўрганган, бир-биримиз билан иш олиб борган ҳолда ва бир-биримизга ёрдам қўлини чўзиб, Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон умумий фаровонликни юқори поғонага кўтариши мумкин.

Биргаликда ҳаракат қилиб, биз тинч ва барқарор дунёда яшаш, жамиятдаги хилма-хилликка бағрикенглик билан муносабатда бўлиш ва барчанинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилишдай умумий мақсадларимизни илгари суришга қодирмиз.

Муҳтарам хонимлар ва жаноблар!

Азиз дўстлар ва ҳамкасблар!

Икки юз ўттиз олти йил аввал америкаликларни илҳомлантирган ва уларга ҳамда бутун дунёдаги бошқа халқларга, шу жумладан, ўзбекистонликларга эмин-эркин яшаш учун илҳом беришда давом этаётган бугунги воқеани мен билан бирга нишонлашингизни сўрайман.

Келинг, биргаликда Америка Қўшма Штатлари мустақиллигини олқишлаймиз!

Келинг, биргаликда Ўзбекистон Республикасини олқишлаймиз!

Келинглар, эркинликни севадиган, барча халқларни олқишлаймиз!

Эътиборингиз учун ташаккур!