Шаҳзоданинг ижоддаги самарали меҳнати

Ижодда самарали меҳнат қилаётган Шаҳзода ўзининг янги “Тўкилиб, тўкилиб” таронасини мухлислари эътиборига ҳавола этди…

 Шўх ҳамда маҳзун оҳангларни ўзида жамлай олган қўшиқ учун айни кунларда режиссёр ва клипмейкер Ёдгор Носиров клип суратга олмоқда. Мазкур видео кетма-кетлик устида йигирмадан зиёд ижодкор бир ҳафта давомида меҳнат қилишди. Ушбу клипни август ойининг илк кунларида томоша қилишингиз мумкин.  Шунингдек, режиссёр Лиза Карали ва “Мажруҳ” фильми ижодкорлари хонанда билан янги ҳамкорликни бошлашди. “Марям” деб номланган картинада Шаҳзода, актёр Улуғбек Қодиров билан бош ролни ижро этади. Ушбу фильм ва суратга олиш ишлари ҳақидаги маълумотларни кейинги сонларимизда тақдим этамиз.

Манба: www.zahro.net