Зиёданинг тўйи бўляпти…

Хонанда Зиёда турмуш қуряпти. Бу гапни эшитганлар яна “пиар”ми дейиши мумкин… Лекин бу “пиар” эмас, ҳақиқат! Зиёда орзусидаги шаҳзодасини учратди ва бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, ҳаётидаги бу муҳим воқеани мухлислардан яшириш ниятида эмас.

 Зиёда: — Очиғини айтсам, бўлажак турмуш ўртоғим билан санъатга кириб келмасимдан аввал, яъни саккиз йил бурун танишганмиз. Дўст эдик, бора-бора дўстлигимиз муҳаббатга айланди. У киши тўғрисўз, самимий инсон, яхши-ёмон кунимда ҳамроҳим. Энг муҳими, мени тушунади. Тўйимизнинг шу йил бўлиши аниқ, лекин санаси борасида ҳозирча бир қарорга келганимиз йўқ. Худо хоҳласа, тўйимиз санаси белгиланса, буни мухлисларимдан яширмайман.

Дарвоқе, хонанда шахсий ҳаётидаги ижобий ҳодисалардан илҳомланган ҳолда, жўшиб-қайнаб ижод қиляпти. У “Ҳали-ҳали” деб номланган қўшиғига клипмейкер Нозим Жумаев билан ҳамкорликда клип суратга оляпти. Трек йўналишдаги мазкур видео кетма-кетлик тез кунларда мухлисларга ҳавола этилади.