Таниқли ўзбекистонлик режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг “Паризод” фильми “Евроосиё” кинофестивалида намойиш этилади

Sergey Kurbanov / Fond Forum/bloglar.filmlar.uz

Машҳур ўзбек режиссёри Аюб Шахобиддиновнинг янги “Паризод” фильми саккизинчи “Евросиё” кинофестивалининг танлов дастурига сараланди, деб хабар беради “Даракчи” газетаси. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, фестиваль доирасида бу фильмнинг халқаро премьераси ҳам бўлади.

Фестивальнинг бош мукофоти учун Европа, Осиё, МДҲ ва Марказий Осиёдан 12 та фильм қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, Аюб Шахобиддиновнинг “Қор қўйнида лола” фильми Марказий Осиёнинг “Ижодий парвоз” биринчи ёшлар кинофестивалида Гран-при совриндори бўлган ҳамда обрўли Канн фестивалида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритган.

Режиссёрнинг “Ўтов” фильми “Киношок-2007” фестивалида энг яхши эркак роли учун (Нозим Тўлахўжаев ижро этган) мукофотига сазовор бўлган.