Манҳэттанда Ўзбекистон байроғи кўтарилади

Ҳурматли ватандошлар,

Шу йил 1 сентябр куни соат 10.30 да Манҳэттендаги Bowling Creen Park (Wall Street яқинида) Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тантанали кўтариш маросими ўтказилади.

Мамлакатимиз Мустақиллик кунига бағишланган ушбу байрам тадбирига барча ватандошларимизни таклиф этамиз.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги va “Turkiston – Amerika Assotsiatsiyasi” томонидан уюштирилади.

“Jahon” AA/gazeta.uz