Ўзбекистон ҳукумати таркибида ўзгаришлар бўлди

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Чунончи, собиқ соғлиқни сақлаш вазири А. Икрамов Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуаси раҳбари этиб тайинланган.

Шу пайтга қадар ушбу йўналиш Бош вазир ўринбосари А. Арипов бошқариб келган Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари мажмуаси таркибига кирар эди.

А. Икрамовнинг биринчи ўринбосари А.Алимов эса соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган.

Шунингдек, Ф. Жалолов Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.