Лондон Олимпиадасида 67 минг дона кўл телефонлари йўқолди ёки ўғирланди…

Лондон шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари бошланганидан буён шаҳарнинг ўзида 67 минг қўл телефони йўқолди ёки ўғирланди.

Қўл телефонлари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолган эмасми? Шу боис ҳам телефон ўғирлатиш бошқа ўғирликлардан ҳам ўзиб кетди. Мутахассисларнинг маълум қилишича, нуфузли турнирларда бу рақам янада ортган. “Venafi” ширкати Лондонда ўғирланган ва йўқотилган телефонларнинг сонини аниқлади, нақд 67 000 та!, Уларнинг умумий хотираси 214,4 терабайтни ташкил этади. 1 мегабайт 1 китобга тенг. Демак бу 214,4 миллион китоб ўғирланганлиги билан баробардир. Манба: www.ca-news.org