Маҳмуд Намозов иккита альбом устида ишларини якунлаган

Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов 6 ойлик танаффусдан кейин ижодга қайтгач,  кетма-кет янги ижод маҳсулларини тақдим этяпти, деб хабар беради “Даракчи” газетаси.

— Мухлисларни жуда соғингандим. Аммо маълум бир вақт кўзга кўринмаган бўлсам ҳам ижод қилишдан тўхтамадим, — дейди Маҳмуд Намозов. — Ижодий гуруҳимиз билан иккита альбом устида ишладик. “Оҳанг медиа” студияси билан ҳамкорликда тайёрланган қўшиқлар тўплами “Чархпалак” ва “Гулноржон” деб номланади. “Гулноржон” номли қўшиғимизга клип ҳам суратга олдик.

Газетанинг ёзишича, бундан ташқари, Маҳмуд Намозов шоир Холмуҳаммад Ҳасан билан ҳамкорликда “Кўза” номли янги қўшиқни ёзиб тугатди. Тез кунларда бу қўшиққа анимацион йўналишда клип ҳам суратга олинади. Ушбу клип учун ижодий гуруҳ ҳозирча, 4000 АҚШ доллари ажратган. Қўшиқнинг йўналиши – ёшларбоп.