“МТС—Ўзбекистон” монополияга қарши қонунчилик талабларини бузган

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси мамлакатнинг монополияга қарши курашишга оид қонунчилиги меъёрларини бузгани учун «МТС-Ўзбекистон» компаниясидан умумий миқдорда 80 миллион доллар тўлов талаб қиляпти. Бу ҳақда МТС компанияси матбуот хизмати маълум қилган.

Мазкур талаб монополияга қарши курашувчи 16 та ҳудудий бошқармалар томонидан илгари сурилган. Шунингдек, «МТС-Ўзбекистон» истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини ҳам бузганликда айбланяпти.

Ўз навбатида, Россиянинг «МТС» компанияси бу талабнинг ноқонунийлигини қайд этиб, маҳаллий қонунчиликда кўрсатилган тартибда шикоят қилиш ниятида эканлигини маълум қилган.