Ҳиротда Алишер Навоийнинг эски мақбараси тикланади

Ҳирот шаҳрининг Гавҳаршодбегим боғида Афғонистон ҳукумати бошчилигида Алишер Навоийнинг эски мақбарасини қайта қуриш ишлари бошланди, деб хабар беради 12.uz

Афғонистон расмийларининг сўзларига кўра, аввалги мақбаранинг видеода сақланган кўринишига қараб, янги мақбара айнан эски шаклда қурилмоқда. Қарийб тўққиз йил давомида очиқ қабр кўринишида қолган Алишер Навоий қабри устига қурилаётган мақбарага 60 минг АҚШ доллари миқдорида пул сарфланиши режалаштирилган. Бу маблағнинг барчаси Афғонистон ҳукумати томонидан ажратилади. Шунингдек, Афғонистондаги ўзбек тадбиркори Ҳожи Абдулла Навоий мақбарасини қайта тиклаш учун қўшимча 10 минг АҚШ долларини ҳайрия тариқасида тақдим этган.

BBCUzbek хизматининг ёзишича, бу лойиҳа Ҳиротдаги қадимий бинолар, хусусан Ихтириёддин қалъаси ва Темурийлар даврида қурилган Хўжа Абдуллоҳ Ансорий мақбарасини қайта тиклаган Афғон ширкатига топширилган бўлиб, лойиҳа 6 ойда бажарилиши керак.