Ўзбекистонда Рамазон ҳайити шу йилнинг 19 август куни нишонланади ва 20 август дам олиш куни деб эълон қилинди

 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси уламолар ҳайъати Рамазон ҳайитининг биринчи куни 19 август, якшанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилган.

Шу маносабат билан Ўзбекистон Республикасининг қарори эълон қилинди. Ҳайит намози Ўзбекистонда якшанба куни ўқилади. Шунингдек, ҳайит байрамини кенг нишонлаш мақсадида 2012 йилнинг 20 август куни, яъни душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди ва 19 август байрам кунига қўшилди.