Сардор Зокировнинг тўлиқ соғайиб кетиши учун қўлдан келгунча ёрдам беришингизни сўраб қоламиз!

Асли Андижондан бўлган Сардор Зокиров нуфузли Колумбия университетида магистрлик даражасини ҳимоя қилиб, энди ишлай бошлаган эди. Бироқ, миясидаги туғма касаллиги боис инсультга чалиниб, Вашингтондаги касалхонада жойлаштирилган эди.

Шифокорлар қўйган дастлабки ташхисга кўра, Сардорнинг тузалиб кетиши даргумон эди. Шу боис имкон қадар тезликда АҚШдаги ўзбеклар уни қўллаб-қувватлаш учун турли акцияларни ўтказди. Чунончи, “Ватандош” газетаси ҳам интернетда юртдошларимизга мурожаат қилиб, ёрдам қўлини чўзишни сўраган эди.

Қолаверса, зудлик билан Сардорнинг ота-онаси Андижондан чақириб олиб келинди. Улар ҳам АҚШга айнан беҳуш ётган ўғлини кўриш учун келишни ҳеч тасаввур қилишмаган эди. Барча Яратгандан Сардор учун сиҳат-саломатлик сўраб, мўъжиза юз беришини кутишди.

Мия жарроҳлигидан сўнг, Сардорнинг аҳволи яхшиланиб, унинг тузалиб кетишига умид пайдо бўлди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилгач, у реабилитация марказига ўтказилди. У ерда ҳам тегишли муолажаларни олиб, ҳозирги кунда уйига қайтиб келди. Албатта, унинг тўлиқ тузалиши учун ҳали вақт ва эътибор керак. Сардорнинг тўлиқ оёққа туриб кетиши учун ҳали ҳам Сиз, азизларнинг кўмагингиз бизга сув-ҳаводек зарурдир.

Қўлдан келгунча МАНА ШУ ҲАВОЛА орқали ёрдам беринг.