Ўзбекистон АҚШга совун экспортини бошлади

Ўзбекистон сифатли, ҳалқаро андозаларга мос келадиган шифобахш “Sezam»” совунини АҚШ, Хитой, Дания, Азарбайжон, Грузия ва Украинага экспорт қилади.

Ушбу совун Тошкент компанияларидан бирида ишлаб чиқарилади. Мазкур корхона миллий олимлар ишлаб чиққан технология бўйича совуннинг 30 турини ишлаб чиқармоқда. Бу маҳсулотлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан ижобий баҳоланиб, “Ўзстандарт” сертификатига эга бўлган. Ушбу совун таркибига: асал, сули, қаҳфа, какао, эфир ёғлари, ва ўрик, бодом, кунжут, шафтоли, зайтун, кокос, пальма ва узум мағизлари ҳамда шифобахш ўсимликлар кўшилади. Корхона мутахассисларининг фикрича, совун ишлаб чиқариш технологиясида совуннинг танага яхши сингиб кетадиган барча ёғ ва қўшилмалар ўз ҳусусиятини йўқотмайди. Ишлаб чиқарилиётган совиннинг фойдаланиш учун яроқли муддати икки йил. Совун ассортиментини кўпайтириш учун хвоя, итмурин, ошқовоқ кўшилмалари қўшилиб, совуннинг янги турлари ишлаб чиқарилмоқда.

Манба: http://uz.ca-news.org.