Ўзбекистон “Асрлар садоси”ни National Geographic Music телеканали намойиш этади

Ўзбекистон “Асрлар садоси”ни NatGeoMusic телеканали намойиш этади.

Энди “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали тўғрисидаги хужжатли фильмни National Geographic Music каналида томоша қилиш мумкин. Ярим соатлик фильм Ўзбекистон анъаналари, фольклори ва афсоналари ҳақида “Асрлар садоси 2012” фестивали доирасида ҳикоя қилади. “Uzbek Adventure”- “Ўзбек саргузаштлари” фильм америкалик видеограф Михал Шапиро томонидан тайёрланган. У шу йил баҳорида Қорақолпоғистонда ўтказилган “Асрлар садоси” фестивалининг меҳмони бўлган. Айтиш жойизки, халқаро ОАВнинг ушбу фестивалга қизиқиши ортиб бормоқда. Бу йил “Асрлар садоси” видеоролиги Франциянинг Euronews телеканали орқали намойиш этилганди. Ҳужжатли фильмлар серияси Россиянинг Биринчи каналидаги “Хочу знать” кўрсатувининг эфирида намойиш этилганди. Шунингдек, фестивалда Хитой, АҚШ, Германия, Россия, Буюк Британия,БАА ва бошқа давлатларнинг етакчи телеканаллари, журналлари, босма ва онлайн нашрлари журналистлари ҳам бўлишди.

Манба: http://uz.ca-news.org