Ўзбекистонда жами қанча аҳоли яшайди?

Жорий йил 1 июлга  Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 29,7 млн. кишидан ошди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, 2012 йил 1 июлга республиканинг доимий аҳолиси сони 29735,7 минг кишини ташкил қилди ва жорий йилнинг бошидан 180,3 минг кишига ёки 0,6 фоизга кўпайди. Шундан, 15219,0 минг киши шаҳар жойларида, 14516,7 минг киши қишлоқ жойларида яшайди. Шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўзаро нисбати мос равишда 51,2 ва 48,8 фоиздир. Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича дунёда 44-ўринни эгаллайди, умумий сайёра аҳолисининг сонига нисбатан улуши 0,42 %.

Манба: 12news.uz янгиликлар агентлиги.