Ўзбекистон 500 минг нафардан зиёд ўғил-қизлар биринчи синфга борди

    Сурат Халқ таълими вазирлиги сайтидан олинди

    Кеча Ўзбекистон мактабларида билимлар куни бўлиб ўтди. Унда умумтаълим мактабларда биринчи қўнғироқ садолари чалинди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2012-213 ўқув йилида  9763 та умумтаълим мактаби ёзги таътилдан қайтган 4,5 миллион нафар ўқувчини яна ўз бағрига олди. Уларнинг 500 минг нафари илк марта мактаб остонасига қадам қўймоқда.

    Бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида мактаблар раҳбарлари ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, ўқишларида омадлар тиладилар. Тантанали маросимдан сўнг, барча ўқувчи ва ўқитувчилар синфхоналарга йўл олишди ва анъанага кўра билимлар кунининг биринчи дарс соати “Мустақиллик” мавзусига бағишланди.

    Янги ўқув йили учун 182 номдаги янги дарсликлар 11,24 млн. нусхада чоп этилган бўлиб, биринчи синфлар учун эса 77 номдаги 5,557 млн.дона дарслик тайёрланган. “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида кам таъминланган оилаларнинг 80,97 минг нафар фарзандига давлат ҳисобидан иссиқ кийимлар топширилди. 10,7 минг нафар уй шароитида таълим олувчи ўқучилар керакли адабиётлар ва ўқув қуроллари билан таъминланди.

    Янги ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги барча умумтаълим мактабларининг биринчи синфига борган 500 минг нафардан зиёд фарзандларга худди шундай совғалар топширилди