“Московия” компанияси йўловчи самолёти Ўзбекистонга уча олмади

Шанба куни Москвадаги «Домодедово» аэропортидан Ўзбекистонга учиш учун ҳавога кўтарилган  Boeing-747 йўловчи самолёти шамоллатиш тизимидаги носозлик туфайли аэропортга қайта мажбурий қўнишга мажбур бўлган.

Дастлаб ҳавога кўтарилган “Московия” авиакомпанияси самолёти учувчилар кабинасида ҳаво босими тушиб кетиши билан боғлиқ ҳолат аниқланиб, қайта қўнишга қарор қабул қилинади. Бир неча соат давомида самолёт Рязан вилояти устида айланишига тўғри келди.