“Ўздунробита” мансабдор шахслари устидан суд ҳукми эълон қилинди

     

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди “Ўздунробита” МЖЧ ХК (“МТС” ОАЖнинг шўъба корхонаси)нинг тўрт нафар ходимини шартли асосда тўрт йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлигига таяниб, BBCнинг рус хизмати хабар тарқатди.

    Компаниянинг барча мулклари давлат фойдасига ўтказилган. Ўзбекистон прокуратураси “Ўздунробита” масъул ходимларини тегишли жиҳозларни баланд нархларда сотиб олиш орқали маблағларни ўзлаштириш ва бошқа бир қатор жиноий хатти-ҳаракатларда айблаган.

    Бундан аввалроқ, Даракчи.ўз сайтида мазкур айбланаётган шахслар — бош директор ўринбосарлари Темирмалик Алимов, Азизилло Мирзамойдинов, Азиз Рахимов ва хавфсизлик департаменти директори Алишер Муҳаммедов эканлиги ҳамда уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланиши қайд этилган эди.