Ўзбекистон фуқароси бинодан қулаб тушди

Россиянинг собиқ пойтахти — Санкт Петербургда 23 яшар Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. “Хлебзавод Заря” ЁАЖ биноси жойлашган кўчада ҳамюртимиз жасади 24 сентябрь куни аниқланган.

Санкт-Петербург тергов қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, “Регнум” ахборот агентлигининг ёзишича, дастлабки маълумотларга қараганда, у мазкур завод томида қурилиш ишларини бажараётган чоғда қулаб тушган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.