“МТС—Ўзбекистон” шикоятлари қаноатлантирилмади

    «МТС» матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар хўжалик суди апелляция инстанцияси “Ўздунробита” МЧЖ ХКнинг шикоятини рад этди.

    Эслатиб ўтамиз, «МТС» шу йилнинг 13 август кунги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг даъвоси бўйича «Ўздунробита»нинг барча телекоммуникация лицензияларини тўхтатиш тўғрисидаги суд қарорига қарши шикоят берган эди. Шу билан бир қаторда, суд давлат органларининг «Ўздунробита»дан 12 миллион доллардан ортиқ зарар ва жарималарини ундириб олиш тўғрисидаги даъволарини ҳам қондирган.

    “Ведомости” газетасининг ёзишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қарори билан, Тошкент шаҳар Суд департаменти бошқармаси “Ўздунробита” ХКнинг барча мулкини ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган.