АҚШ элчихонаси Насиба Абдуллаеванинг концертини уюштиради

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси машҳур журналист ва мусиқачи Даниэл Перлнинг хотирасига бағишлаб шу йилнинг 5 октябрь куни элчихона биносида Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ва “Офарин” рақс дастаси ижросида концерт дастури уюштиради.

Даниэл Перл жаҳон мусиқа куни ҳар йили октябрда мусиқа универсал тили орқали ўзаро тушуниш ва тоқатни рағбатлантириш мақсадида дунё миқёсида ўтказиладиган тадбирлар мажмуаси ҳисобланади.