Тошкентда “Чкалов” метро бекати “Дўстлик” деб ўзгартирилди

    2012 йил 5 октябрдан Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон” йўналишидаги “Чкалов” метро бекати “Дўстлик” номига ўзгарди. Бу ҳақда Олам.ўз интернет сайти хабар берди.

    Тошкент метрополитенида маълум қилишларича, ҳозир бекат деворлари, метро схемалари ва поезд метро бекатига яқинлашганда қўйиладиган овозли хабарда бекатнинг номларини ўзгартириш бўйича техник ишлар олиб бориляпти.

    Эслатиб ўтамиз, “Чкалов” метро бекати 1987 йилнинг 7 ноябрида фойдаланишга топширилган. Бундан аввалроқ, “Халқлар дўстлиги” бекати “Бунёдкор”, “Собир Раҳимов” бекати “Олмазор”, “Ёшлик” бекати “Миллий боғ” деб ўзгартирилган эди.