Ўзбекистон тараққиёт кўрсаткичлари бўйича Россияни ортда қолдирди

    Ўзбекистон, Legatum Institute тадқиқот институти таҳлилларига кўра, дунёнинг тараққий этаётган мамлакатлари орасида 64 ўринга лойиқ, деб топилди. Ушбу рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон Россия (66), Украина (71), Туркия (89) ва Эрон (102) давлатларидан юқори ўринни эгаллаган.

    Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон иқтисодиёт йўналишида 66, социал капитал йўналишида 17, тадбиркорликда 98, таълимда 65, соғлиқни сақлашда 72, хавфсизликни таъминлашда 66-ўринларда қайд этилган.

    Тараққиёт натижалари 79 та кўрсаткич бўйича саккизта йўналишда аниқланган. Ушбу индекс доирасига 142 та мамлакат қамраб олинган бўлиб, унга ер аҳолисининг 96 фоизи, дунё ялпи ички маҳсулотининг 99 фоизи тўғри келади.

    Рейтинг натижаларига кўра, индексни Норвегия бошқармоқда. Ундан кейинги ўринларни Австралия, Янги Зелландия, Канада, Финляндия, Нидерландия, Швейцария, Ирландия давлатлари эгаллаган. АҚШ эса ушбу рейтингда 12 ўриндан жой олган.