Ўзбекистонда «Theatre.UZ/2012» лойиҳаси иш бошлади

 

Ўзбекистон ёшлар театрида «Theatre.UZ/2012» лойиҳаси ўз театр намойишларини бошлади. «Art Week Style.uz-2012» санъат ҳафталиги доирасида ўтказилаётган мазкур фестивал жорий йилда ижодий лаборатория шаклида ўтмоқда. Унда Ўзбекистон вилоятлари ва Тошкент шаҳри театр жамоалари, шунингдек, Болгария, Россия, Исроил, Тожикистон ва Қирғизистон театр труппалари қатнашади.

Фестивалда тўртта қўшма лойиҳа, 5 та хориж спектакли, бешта вилоят театри саҳна чиқиши, шунингдек, Тошкент шаҳри театрларининг 7 та спектакли намойиши кўзда тутилган. Улар орасида Алишер Навоий, Уильям Шекспир, Александр Грин, Ғафур Ғуломнинг асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллар ўрин олган.