90 минг нафарга яқин ўзбекистонлик консуллик ҳисобида туради

    Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида 90 минг нафарга яқин ҳамюртларимиз консуллик рўйхатида туришади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб, 12news.ўз сайти хабар тарқатади.

    Вазирликка кўра, “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш, қолаверса,  фуқаролар учун қулай муҳит яратиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармасида аҳоли турли маслаҳатлар беришга мўлжалланган сектор муваффақиятли иш олиб бормоқда. Ўтган йилнинг 9 ой давомида Ўзбекистон ҳудуди ва хориждан фуқаролар томонидан ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб, 1080 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилган ва тегишли чоралар кўрилган, дейилади ТИВ ахборотида.