«Анжи» – «Крилья Советов» учрашувининг энг яхши футболчиси — Одил Аҳмедов

Кеча бўлиб ўтган Россия кубогининг “Анжи” – “Крилья Советов” жамоалари ўртасидаги ўйиннинг энг яхши футболчиси, “Футбол на Куличках” сайти версиясига кўра, Одил Аҳмедов деб топилди.

Энг яхши футболчи – Одил Аҳмедов
“Одил ўз жамоасининг ўйинини аъло даражада ташкил қилди. Шунингдек, ўзи ҳам рақиб дарвозаси томон хавф уюштириб турди. Аҳмедов сафга қайтиши билан “Анжи” ярим ҳимояда ажойиб ўйинчига эга бўлди”, дея ёзади сайт мухбири Глеб Калинин”.

stadion.uz