Ислом Каримов АҚШ халқига ҳамдардлик билдирди

 

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов АҚШ нинг шарқий штатларида катта табиий офат рўй бергани ҳамда кўплаб инсонлар ҳалок бўлиб, вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обамага ҳамдардлик мактуби йўллади.

Бу хақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Сэнди довули оқибатида фақат АҚШнинг ўзида 95 киши нобуд бўлган. Табиий офат келтирган зарар бир неча ўн миллиард долларни ташкил этган. Нью-Йоркда ҳамон 1 млн.га яқин киши электр энергиясиз қолмоқда. Мамлакат президенти Барак Обама ҳукумат Сэнди довулидан зарар кўрган фуқароларга вақтинчалик уй-жой ва озиқ-овқат учун барча харажатларни қоплашга тайёрлигини билдирган.

Manba: www.press-service.uz