Марказий Осиёда қозоғистонликлар энг кўп ичишади

Қозоғистон Марказий Осиёда алкоголь маҳсулотлари истеъмоли бўйича биринчи ўринда туради. Бу ҳақда Соғлом турмуш тарзини шакллантириш миллий маркази директори Жамилия Баттакова маълум қилган.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари  маълумотларига қараганда, Қозоғистонда ҳар бир кишига ўртача 10-12 литр спирт тўғри келади. Бу қўшни мамлакатлар — Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда бир неча баробар камдир”, дейди у, жумладан.

Яқинда ўтказилган сўровларга кўра, қозоғистонликларнинг 35 фоизи алкоголь маҳсулотлари истеъмол қилишади. 17 фоизи меъёридан ортиқ ичишар экан. Мамлакатда акциз солиғини ошириш орқали бу иллатга қарши курашилаётган бўлса-да, яхши натижа беряпти, деб бўлмайди.