2013 йил 1 январдан ёнилғи ва тамаки маҳсулотлари қимматлади

v-es-povyshaetsja-akciz-na_133755_p0

2013 йил 1 январдан бошлаб, мамлакатимизда автомобиль ёқилғиси нархи кўтарилди.Хусусан, бензин 40 сўмга қимматлашди. Бунга жисмоний шахслардан бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли учун олинадиган солиқ миқдорининг оширилгани сабаб бўлди. 1 январдан бошлаб ушбу солиқ тури 200 сўмдан 240 сўмга оширилди.

Шундай қилиб, 2013 йил 1 январдан 1 литр бензин:

Аи-80—1645 сўм;
Аи-91 — 1810 сўм;

Аи-95—1995 сўм этиб белгиланди.

Шу билан бир қаторда, янги йилдан бошлаб мамлакатга хориждан олиб келинадиган тамаки маҳсулотларига солинадиган акциз солиғи  миқдори ҳам оширилди. Унга кўра, ҳар 1000 дона сигарет ёки унинг босувчи воситага 18,2 доллар миқдорида акциз солиғи белгиланган. Ўтган йили бу 13 доллар миқдорида эди.

Ҳукумат, шунингдек, мамлакатда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларига ҳам акциз солиқларини оширди. Уларнинг миқдори 25 фоизга кўпайтирилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон ҳудуди тамаки истеъмолининг қарийб 90 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади.