Ҳамдўстлик кубоги-2013. Россия – Ўзбекистон — 2:0

iskanderov_18012013

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ҳамдўстлик кубоги-2013 мусобақаси давом этмоқда. Бугун чорак финал учрашувлари ниҳоясига етди.

Чоршанба кунига белгиланган ўйинлар сўнгисида Россия ҳамда Ўзбекистон ёшлари ўзаро куч синашдилар. Қизиқарли кечган баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилди ва россияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Каюмов дарвозамизни ишғол қилиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, ўзбекистонлик футболчилар олдинга ташланишди. Бир неча бора жавоб тўпини йўллаш учун имкониятлар содир этилди. Аммо, биринчи бўлимда вакилларимиз гол ура олишмади.

Иккинчи бўлимда ҳам сезиларли даражада ўйинимизда бурилиш ясалди. Ҳатто, бир марта футболчимиз тепган тўп дарвоза устинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Махсталиев кучли зарба билан юқорига тепиб юборди. Бошқа ҳужумларимизда ҳам бизга аниқлик етишмади. Аксинча, 84-дақиқада Панюков Россиянинг иккинчи голини уришга эришди. Ўйин охирларида вакилларимизнинг бир неча бора дарвоза томон берган зарбаларига аниқлик етишмади.

Шу тариқа Аҳмаджон Мусаев шогирдлари чорак финалда кучли рақибга имкониятни бой беришди.

uff.uz