Бухоро ва Термизга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

IMAGE_457

Ўзбекистонда декабрь ва январь ойларида ёғингарчиликнинг кўп бўлиши республика вилоятларига қатнайдиган автомобиль транспорти қатновига салбий таъсир кўрсатди.

 Шу боис бўлса керак, “Ўзтемирйўлйўловчи” ОАЖ йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридан Бухоро ва Термизга қўшимча рейслар ташкил қилинганини хабар қилади.

Демак, 2013 йил 3, 4, 5, 6 январь кунлари соат 18:00да Тошкент-Бухоро ва 4, 5, 6, 7 январь кунлари соат 17:30да  Бухоро-Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бундан ташқари 3, 5 январь кунлари соат 23:55да Тошкент-Термиз ва 5, 7 январь кунлари соат 17:50 да Термиз-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳам қўшимча поездлар қатнайди. Бу, айниқса, йўлларда музлаш ҳолатлари кучайган бир шароитда йўловчилар учун айни муддаодир.