Бюджет ташкилотлари ойлик маошлари 2013 йилда 23 фоизга оширилади

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон халқини Янги — 2013 йил билан қутлаб, «Янги йилда иқтисодиётимизнинг ўсиш суръатларини 8,0 фоиздан кам бўлмаган даражага кўтариш, унинг рақобатдошлигини кучайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш, мулкдорлар кафолатини янада ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини кенг қўллаб-қувватлаш, халқимизнинг виждони бўлмиш маҳалла ваколатларини янада кенгайтириш бўйича бошлаган ишларимизни, ҳеч шубҳасиз, изчил давом эттирамиз», деб қа йд этди.

Президент табригида келтирилишича, шу борада аҳолининг реал даромадларини кўпайтириш, жумладан, иш ҳақи, пенсия, ижтимоий нафақа ва стипендиялар 23 фоиздан кўпроқ оширилиши кўзда тутилмоқда.

«Янги йилга мўлжалланган бундай дастур ва режаларимизнинг барчаси 2013 йилнинг ўтиб бораётган эски йилдан асло кам бўлмаслигига, ҳаётимизнинг ҳар томонлама файзли ва баракали, сермазмун бўлишига хизмат қилади, иншоолло», дейилади Президент табригида, шу жумладан.