Чегарадаги ҳудудларга инсонпарварлик юклари еткази берилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегара хизматлари раҳбарияти Қирғизистоннинг Барак анклави ҳамда Божой қишлоғига, шунингдек, Ўзбекистоннинг Сўх ва Шоҳимардон анклавларига инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришга келишиб олишган. Эслатиб ўтамиз, бу ҳудудлар “Сўх воқеаси”дан ташқи дунёдан узилиб қолган эди.

“Регнум” ахборот агентлиги тарқатган хабарда келтирилишича, озиқ-овқат ва тиббиёт жиҳзолари билан юкланган юк машиналари 25 январь куни ушбу ҳудудларга етиб боради. Тегишли юк ортилган автоколонналар давлат чегараларига қараб ҳаракатланган.рдон анклавларига инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришга келишиб олишган. Эслатиб ўтамиз, бу ҳудудлар “Сўх воқеаси”дан ташқи дунёдан узилиб қолган эди.

Айни чоғда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати вакиллари чегарадаги ўтказиш пунктларининг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.