Обама энг муҳим лавозимларга номзодларни эълон қилди

07IN_JOHN_BRENNAN_1323804f

АҚШ президенти Барак Обама Америка Марказий разведка бошқармаси директории ҳамда мамлакат мудофаа вазири лавозимларига ўз номзодларини эълон қилди. Унга кўра, МРБни АҚШ президентининг терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Бреннан, мудофаа вазирлигини эса собиқ республикачи-сенатор Чак Хейгель бошқариши кутилмоқда. Обама АҚШ Сенатига ушбу номзодларни тасдиқлаб, имкон қадар тезроқ овоз беришни сўради.

Обама ўз номзодлари ҳақида фикр юритиб, Бреннанни терроризмга қарши соҳасида тажрибали ҳамда ҳурматга сазовор мутахассислардан бири сифатида эътироф этди. ББСнинг ёзишича, Бреннан ўз фаолиятининг чорак асрини айнан МРБда ишлашга бағишлаган. Марказий разведка бошқармасини генерал Петрэус бошқариб келаётган эди, аммо у ўтган йили ишқий можаролар туфайли истеъфога чиқишга мажбур бўлганди.en_01016_FULL2_640x480_480x360

Чак Хейгель ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдирар экан, Обама у нафақат республикачиларнинг, балки демократларнинг ҳам ишончига сазовор бўлганини айтиб ўтди. Вьетнам уруши фахрийси, америкалик ватанпарварлардан бири бўлмиш Хейгель номзоди республикачиларни «ҳовури»дан туширишга қаратилган, дейишмоқда мутахассислар. Пентагонни шу пайтга қадар Панетта бошқариб келаётган эди.