Одил Аҳмедовга бундеслига жамоаси қизиқиш билдирмоқда

OdilAhmedov_2617288

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Махачқалъанинг «Анжи» клуби аъзоси Одил Аҳмедов «NTT» телеканалига берган интервьюсида у билан Германия бундеслигаси жамоаси қизиқиб қолганини билдирди. Бу ҳақда марказий Осиё янгиликлари хизмати сайти хабар тарқатди.

«Ҳозирча Махачқалъанинг «Анжи» клуби билан шартномам бор ва ушбу жамоа таркибида Россия премьер-лигаси ёки Кубогида чемпионлик унвонини қўлга киритмоқчиман», – деди футболчи.

Одил Аҳмедов унга қизиқиш билдирган Бундеслига жамоаси номини айтишни истамади. «Бу ҳақда шартнома имзолангандан кейин маълум қиламан», – деди у.

Манба: std.uz