Шаҳзода Dr.Costa билан дуэт қўшиқ куйлади

 

image_1358796182288166

Хонанда Шаҳзоданинг ўзига таътил эълон қилиб, оила аъзолари билан биргаликда Самоа оролига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Маълум бўлишича қўшиқчи сафар давомида нафақат хордиқ чиқариш билан, балки ижод билан ҳам шуғулланмоқда. У Самоада машҳур продьюсер Dr.Costi (Кости Ионицэ) билан дуэт ижро этди. Кости Ионицэ Россияда ҳам анча машҳур бўлган ўзбек эстрадаси юлдузи Шаҳзода билан бирга қўшиқ куйлаганидан мамнун эканлигини билдирган.

 

“Видеоклип Россиянинг энг яхши режиссёри томонидан суратга олинди ва у Америка услубида тайёрланади. Биз яхтада, пляж бўйлаб ва клубда суратга тушдик. Клипда ана шу тасвирлар галма-гал намоён бўлади”,— дейди продюсер.

 

Эслатиб ўтамиз, Шаҳзода бу йил 1 майдан 7 майгача ўзининг яккахон концерт дастурини намойиш этишни режалаштирган. “Tarona records” компанияси арт директори Даврон Муқимовнинг маълум қилишича, бу йилги дастурга тайёргарлик ўта жиддий. Жамоа навбатдаги концерт дастурида дунёнинг энг илғор технологияларидан фойдаланишни режалаштиришган, деб хабар беради «Даракчи» газетаси.