“Сўх” анклавидаги вазият юзасидан учрашув ташкил этилди

DSC03314

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат органлари вакиллари шу йилнинг бешинчи январь куни Сўх анклавида юз берган ҳодиса юзасидан музокара олиб борган. Бу ҳақда “Регнум” ахборот агентлиги Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб, хабар тарқатди. Учрашувда Қирғизистон ҳукуматининг Боткент вилояти бўйича вакили, Фарғона вилояти ҳокими, шунингдек, икки давлат чегара идоралари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этган.

Учрашув давомида Ўзбекистон тарафи Қирғизистон вакилларига воқеа куни ўқ отар қуроллардан тан жароҳати олган уч нафар ўзбекистонлик ҳақида маълумот берган. Шунингдек, тарафлар ушбу учрашув натижаси тегишли чоралар кўрилиши, вазият обдон ўрганиб чиқилишини маълум қилган.

Томонлар бир ҳафта ичида учрашув якунлари бўйича тегишли баённомани имзолаш ва истиқболда бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тегишли келишиб олишган. Ҳозирги кунда анклавда вазият барқарор, дейилади ахборот агентлиги хабарида.

Қирғизистон Чегара хизмати матбуот хизмати тарқатган хабарда келтирилишича, Сўх туманида келиб чиққан воқеага Қирғизистон фуқароларининг бетон симёғочни ўрнатишдаги нотўғри хатти-ҳаракати сабаб бўлган. Улар симёғочни ўрнатиш чоғида Ўзбекистон чегарасини бузишган ва бу маҳаллий аҳолининг эътирозига сабаб бўлган. Шундан сўнг вазиятга икки давлат чегарачилари аралашишига тўғри келган.