Қўшни давлатлар умумий муаммоларни ўзлари ҳал қилиши керак

7627

Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан турли келишмовчиликларни ҳал қилиш йўлидан боради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакат ҳукуматининг 2012 йил якунларига бағиланган мажлисидаги маърузасида Ўзбекистон қўшни давлатлар ҳар қандай баҳсли масалаларга ечим топишига ишонч билдирди.

“Марказий Осиёда бешта мустақил суверен давлат жойлашган. Биз бу давлатларнинг суверенетини, мустақиллигини ҳурмат қиламиз. Ўзимизни ҳурмат қиладиган бўлсак, уларни ҳам ҳурмат қиламиз. Бизнинг қадриятларимиз, урф-одатларимиз, динимизга қарайдиган бўлсак, бизни ажратадиган нарсанинг ўзи йўқ. Лекин кимдир буни қўзғатишга, ташқаридан томоша қилишга интилмоқда. Шунинг ҳисобига булар (Марказий Осиё давлатлари) бир-бири билан овора бўлиб, тараққиёт йўлидан четда қолиб кетади. Ўзбекистонга ҳам, Қирғизистонга ҳам, Тожикистонга ҳам эртага ҳеч қанақа инвестиция келмайди. Булар тиланчи бўлади. Бизнинг маҳсулотимизни олишга мажбур бўлади, ўз ишлаб чиқаришга қурби етмайди”, деб таъкидлади Ўзбекистон раҳбари, шу жумладан.

“Биронтаси айтмайди: “Бу қўпорувчи ҳаракат”. Улар буни ёрдам, деб атайди. Биласизми, воситачи қаерда керак? Бозорда керак. Савдогарларни бир-бири билан яраштиради. Сиёсатда воситачи қанақа ишни қилади? Ўз манфаати йўлида ҳаракат қилади. Бу минтақада тинчлик бўлиши керак. Бу минтақада ўзаро ҳурмат бўлиши керак. Бу минтақада минг йиллар давомида тожик билан, қирғиз билан, туркман билан, қозоқ билан бирга яшаганмиз ва ҳеч нарса бизларни ажрата олмайди”, деб хулоса қилди Президент ўз сўзига.